Abstract
Толанинг сифати кўрсаткичлари ғўза навлари селекциясида асосий қимматли белгилардан бўлиб, навнинг харидорлигини таъминлайди. Тола микронейри белгиси толанинг сифатини кўрсатади. Жаҳон андозаси талабларига кўра, тола микронейри 3.8-4.9 оралиғида бўлиши лозим. Тола узунлиги тола сифатининг асосий белгиларидан бўлиб, тола пишиқлигини асослайди. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда яратилган навларнинг 90 %га яқини толаси 4 типга жавоб беради. Умуман олганда толанинг барча сифат кўрсаткичлари тўқимачилик саноатида ниҳоятда катта аҳамиятга эга.
This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.