Abstract
Ушбу тезисда анъанавий таълим технологияси ва ноанъанавий таълим технологияси тўғрисида маълумотлар берилган. Маълумки анъанавий таълим технологияси - муайян муддатга мўлжалланган, таълим жараёни кўпроқ ўқитувчи шахсига қаратилган бўлиб, ўқитишнинг анъанавий шакли, методи ва таълим воситаларининг мажмуидан фойдаланиб таълим-тарбия мақсадига эришиш бўлса, ноанъанавий таълим технологияси эса - муайян муддатга мўлжалланган, таълим жараёни марказида талаба шахси бўлиб, ўқитишнинг замонавий шакли, фаол ўқитиш методлари ва замонавий дидактик воситаларнинг мажмуини таълим-тарбия ишидан кўзланган мақсад ва кафолатланган натижага эришишдан иборатдир.
This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.