“РИЭЛТОРЛИК ФАОЛИЯТИ РИВОЖЛАНМОҚДА (МИ)?”
pdf

Keywords

Риэлтор, кўчмас мулк, пандемия, риэлторлик фаолияти, маклер.

How to Cite

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. (2022). “РИЭЛТОРЛИК ФАОЛИЯТИ РИВОЖЛАНМОҚДА (МИ)?”. Conferencea, 29–36. Retrieved from https://conferencea.org/index.php/conferences/article/view/1338

Abstract

Мақолада бугунги кунда риэлторлик соҳасига бевосита боғлиқ бўлган кўчмас мулк соҳасидаги хорижий мамлакатларнинг ижобий тажрибаси хусусида сўз боради. Маълумки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 83-моддасида мол-мулк фуқаролик ҳуқуқлари объекти сифатида кўчмас мулкка ва кўчар мулкка бўлиниши, кўчмас мулк жумласига ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар кириши, қонунчиликда бошқа мол-мулк ҳам кўчмас мол-мулк қаторига киритилиши мумкинлиги ва кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни қўлга киритиш ва улар бекор бўлишининг хусусиятлари қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилиши белгилаб ўтилган. Мақолада кўчмас мулканинг ҳолати ва тавсифи ҳақида бошқа мамлакатларда, хусусан Россия Федерацияси ва шу каби бир қатор давлатларда белгилаб ўтилган нормалар ёритилган. Мақоланинг мақсади сифатида риэлторлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш кўчмас мулк билан боғлиқ муаммоларини тадқиқ этишдан иборат бўлган. Шунингдек, кўчмас мулк соҳасида юзага келаётган муаммоларни очиб бериш ва унинг ечими ҳам муҳокама қилинган. Хулосада риэлторлик фаолиятини ривожлантиришда биринчи навбатда кўчмас мулк соҳасини тартибга солиш юзасидан ҳорижий тажрибани ўрганиш зарурлиги ҳақида хулосалар қилинган.

pdf
Creative Commons License

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.