Abstract
Ҳар бир касб-ҳунар эгаси воқеликни тўғри тушуниши орқали, ўз устида ишлашга эътибор бериб, танлаган касбидан баҳраманд бўлишни таъминлаш бевосита таълим муассасалари тизимида ўқувчиларни касб танлашга йўналтириш механизми ва унга ёндашувни тақозо этади. Касб танлашга йўналтириш механизми ва унга оқилона ёндашув тушунчаси мавҳум тушунча бўлмай ўзига хос алоҳида хусусиятга эга бўлиб, ўқувчилар танлаган касби фаолиятида барча аниқ ҳаракатлар алоқадорлигида намоён бўлади. Айтилганларга мос ҳолда анашу тушунчалар моҳиятига эътиборни қаратамиз. Амалий механикадан маълумки, “Механизм деб – битта қўзғалмас звено, бир ёки бир неча ўзаро боғланган қўзғалувчан звенолардан иборат ва аниқ ҳаракатланишга мўлжалланган кинематик жуфтларга айтилади” деб таърифланади. Мазкур таърифни мавзуга тадбиқ этадиган бўлсак, қўзғалмас звено халқ таълими тизими сифати, қўзғалувчан звенолари – таълим сифатини оширишга қаратилган ёндашувлар, самарадорлиги эса аниқ ҳаракатланишни ифодалайди.
This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.