Abstract
Айни даврга келиб глобал экологик муаммолар қайтариб бўлмас оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган хавф-хатарни ўзида намоён этмоқда. Мавжуд муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва ечимига доир аниқ-таклиф ва тавсияларни илгари суриш кечиктириб бўлмас вазифалардан ҳисобланади. Бу вазифаларни амалга оширишда экологик барқарорликка эришган давлатлар тажрибасини ўрганиш, миллий амалиётга мос жиҳатларини оммалаштириш, экологик хавф-хатарларни келтириб чиқарувчи иқтисодий тизимдан босқичма-босқич воз кечишни жадаллаштириш энг муҳим масала ҳисобланади. Бунинг учун шубҳасиз, экологик барқарор тизимни жорий этишга мақсадли ҳаракат қилаётган ва ушбу мақсадга муайян даражада эришган хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганишдир.
This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.