ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ ТЕРМИНЛАРИНИНГ СТРУКТУР ТАҲЛИЛИ
pdf

How to Cite

Ахмедова Махлиё Тоштемировна. (2023). ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ ТЕРМИНЛАРИНИНГ СТРУКТУР ТАҲЛИЛИ. Conferencea, 99–103. Retrieved from https://conferencea.org/index.php/conferences/article/view/2671

Abstract

Терминлар – илмий-техник жараён, турли фан соҳаларига доир билимларни акс эттирувчи ихтисослашган бирликлар. Фан-техника соҳасида илмий тушунчаларни номлаш ва баён этишда терминлар алоҳида ўрин тутади, ҳеч бир фан соҳасини терминларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ҳар бир фан соҳаси ўз терминологик тизимига эга, улар билан иш кўради. Россиядаги “Россия терминология мактаби”, Чехословакиянинг «Прага терминология мактаби», Австриядаги «Вена терминология мактаби» каби бир қатор дунё тилшунослигида иш олиб бораётган нуфузли мактабларнинг мавжудлиги терминларнинг жамият ҳаётида, ҳар бир фан соҳасида нақадар муҳим ўрин тутишидан далолат беради. Тилшуносликда термин турлича талқин қилинади. Ўзбек тилшунослигидаги талқинларга кўра “термин касбий маъно билдирувчи, касбий тушунчани ифодаловчи ва шакллантирувчи айрим объектлар ва улар ўртасидаги алоқаларни муайян касблар нуқтаи назаридан билиш ҳамда ўзлаштириш жараёнида ишлатиладиган сўз ёхуд бирикмадир.” . умумадабий тилнинг махсус вазифа бажарувчи бир тури бўлган ишлаб чиқариш, фан ва техника тилига мансуб лисоний бирлик, сўз ёки бирикмасидир” каби таърифларда намоён бўлиб бу борада олиб борилган чуқур тадқиқотлар сирасига А.Ҳожиев, Ҳ. Жамолхонов, Р. Дониёров, О.Усмонов, М. Абдиев, И.Йўлдошев, З.Мираҳмедова, Ғ.Исмоилов Ҳ.Дадабоевлар томонидан олиб борилган изланишларни киритиш мумкин. ” Жаҳон тилшунослигида терминлар тадқиқи, терминология ва лексикография, хусусан, терминография бўйича, умумий филологик ҳамда соҳавий луғатларнинг аҳамияти, уларни тузиш, терминологик бирликларнинг соҳа бўйича ўзига хос жиҳатларини ажратиб кўрсатиш, шунингдек, уларни умумий филологик ёки махсус луғатларда келтириш, бирликларни изоҳлаш бўйича салмоқли тадқиқотлар амалга оширилган, қатор ютуқлар қўлга киритилган. . Соҳавий терминларнинг лингвистик тадқиқи билан Д.Х.Кадирбекова, Н.А.Мартинова, А.Б.Адигенеева, Д.Камчибекова О.С.Аҳмедов, П.П.Нишонов, Х.Палуановалар шуғулланишган Жаҳон тилшунослигидаги тадқиқотларида эса, термин атамаси таърифида терминларнинг якка бир шахс ижодий маҳсули эканлигини , уни тилдаги умумистеъмол сўзлари каби халқ яратмаслиги ,улар борлиқ ҳодисаларининг лисоний онгда махсус ифодавий шаклга кириши ва турғунлашуви натижасида пайдо бўлиши қайд этилган.

pdf
Creative Commons License

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.