Abstract
Ҳуқуқнинг фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усули сифатида тан олишни тадқиқ эътишда "ҳуқуқий табиат" тушунчасининг таърифига тўхталиб ўтамиз. «Ҳуқуқий табиат» ибораси ҳуқуқий ҳодисанинг чуқур, муҳим хусусиятлари, аниқроғи, унинг ҳуқуқий илдизлари ҳақида сўз юритишга имкон беради. Фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг кўриб чиқилаётган усулининг ҳуқуқий моҳиятини аниқлаш унинг таркибий хусусиятларини аниқлаштириш, унга тўлиқ ҳуқуқий тавсиф бериш, ҳуқуқни фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг бошқа усулларидан фарқлаш имконини беради.
This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.