Abstract
Илмий –иқтисодий муомалага кластер тушунчасини биринчи маротаба Гарвард бизнес мактабининг профессори Майкл Портер киритган бўлиб, кейинчалик ўзининг бир нечта асарларида ушбу тушунчани яна ҳам чуқурроқ ёндашган ҳолда тушунтириб берган. Классик тарзда кластерга ўзаро боғлиқ бўлган компанияларнинг географик ва ҳудудий жойлашув жиҳатдан бир-бирига яқин бўлган гуруҳлари ва шунингдек, ихтисослашган компаниялар, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, тегишли тармоқлардаги фирмалар, ўзаро рақобатлашувчи ва биргаликда фаолият кўрсатувчи ташкилотлар сифатида таъриф берилган
This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.