Ислом ҳуқуқи амал қилувчи давлатларда никоҳдан ажратишнинг ўзига хос хусусиятлари
pdf

Keywords

олдиргандан
органлари
мисолида
сингари

How to Cite

Қиличова М.А. (2022). Ислом ҳуқуқи амал қилувчи давлатларда никоҳдан ажратишнинг ўзига хос хусусиятлари. Conferencea, 294–298. Retrieved from https://conferencea.org/index.php/conferences/article/view/597

Abstract

Бугунги кунда мамлакатимизда никоҳдан ажралиш ҳолатининг тобора кўпайиб бораётганлиги ушбу муаммони ҳар тарафлама тадқиқ қилиб ўрганишга ундайди. Давлат томонидан белгиланган, ўрнатилган қонунчилик асосида никоҳдан ажратишнинг тартиби кўпчиликка маълум ҳисобланади. Албатта, Ўзбекистон давлати дунёвий давлат ҳисобланганлиги боис ҳар бир вужудга келадиган муносабат қонунга асосланган ҳолда амалга оширилади. Бироқ халқимиз ҳаётидаги кўплаб муносабатлар муқаддас динимиз Ислом шариатига асосланган ҳолда ҳам амалга оширилади. Хусусан мавзуга алоқадор бўлган никоҳ масаласида ҳам янги турмуш қураётганлар ФҲДЁ орқали никоҳини қонуний рўйхатга олдиргандан сўнг, ушбу риштани дин томонидан ҳам вужудга келганлигини тасдиқлаш учун шаръий никоҳ ҳам ўқитишади. Шунингдек, оила бузилаётганда ҳам никоҳдан ажратиш қонун асосида ФҲДЁ ёки суд органлари томонидан амалга оширилгани сингари дин томонидан ҳам ушбу риштани тугатишга ҳаракат қилинади. Биз қуйида Ислом дини шариатига асосан никоҳдан ажратишнинг ўзига хос хусусиятларини шариат қоидалари бўйича ҳамда баъзи Ислом давлатлари мисолида кўриб чиқамиз.

pdf
Creative Commons License

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.