Abstract
1961 йилда 42 та мамлакатда ўрик маҳсулоти етиштирилган ва мос равишда асосий етиштирувчи мамлакатлар АҚШ, СССР, Венгрия, Туркия, Испания, Франция, Италия ва Эрон ҳисобланган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг 2017 йилги маълумотларига кўра ўрик дунёнинг 69 та мамлакатларида етиштирилиб Туркия, Ўзбекистон, Италия, Жазоир, Эрон, Испания, Франция ва Афғонистон етакчи давлатлар қаторига киритилган.1 Иқтисодий мураккаблик обсерваторияси (OEC) нинг 2019 йилги статистик маълумотларига кўра, дунёдаги ҳўл ва қўритилган ўрик маҳсулоти савдо айланмаси 837 миллион долларни ташкил этди. 2021 йилда ўрик маҳсулотини етиштириш бўйича жаҳонда ажралиб турадиган топ 10 мамлакатлар қаторидан Туркия, Ўзбекистон, Италия, Жазоир, Эрон, Покистон, Испания, Франция, Морокко, ва Миср давлатлари ўрин эгаллаган.
This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.