TO ANALYZE AND EVALUATE THE PHYSICAL TRAINING AND DEVELOPMENT OF PRESCHOOL AND SCHOOL AGE CHILDREN
pdf

Keywords

бошқа
шуғуллантириш
кўрсатади

How to Cite

Mamajonov, & Bakirova. (2022). TO ANALYZE AND EVALUATE THE PHYSICAL TRAINING AND DEVELOPMENT OF PRESCHOOL AND SCHOOL AGE CHILDREN. Conferencea, 65–70. Retrieved from https://conferencea.org/index.php/conferences/article/view/735

Abstract

Турли хилдаги жисмоний машқлар организмга турлича таъсир қилади ва улар жисмимиз ҳаракат қобилиятларини лозим бўлган ёки имкон даражасида намоён қилишга маълум талабларни қўяди. Одатда биз жисмоний машқларни таъсир даражасига қараб куч талаб қилувчи жисмоний машқлар ёки тезлик намоён қилишни талаб қилувчи машқлар ва бошқалар деб фарқлаймиз. Шундай ҳолатлар бўладики, бажарган ҳаракатимизни нима учун айнан кўрсатилганидек қилиб бажариш лозимлигини ёқтирмайроқ қабул қиламиз. Чунки бу қатор факторларга боғлиқ. Улар жисмоний юклама, кайфият, қоринни оч ёки тўқлиги, анжомлар, жиҳозлар, шароит ва ҳ.к.лар. Агарда жисмоний машқ орқали организмга тушадиган жисмоний юклама меъёри организмимиз тайёргарлигига мавофиқ бўлиб бажариш қийинчилик туғдирмаса, машғулотдан сўнг уни таъсирини тезда ҳис қиламиз. Навбатдаги факторлардан бири руҳиятимиз. Машғулотларга киришишда кайфиятимизни яхши эмаслигини сезсак, дарҳол юкламамизни меъёри ва унинг машғулотдаги умумий ҳажмига эътиборни қаратишимиз зарур. Юкламани ҳаддан ортиқлиги кайфиятга салбий таъсир кўрсатади. Мажбурлаб, қўрқитиб ёки хаёли бошқа қўзғатувчи билан банд бўлганда шуғулланиш ёки шуғуллантириш самара бермайди.

pdf
Creative Commons License

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.