Abstract
Мустақиллик йилларида ҳаётимизнинг барча жабҳаларида асрларга тенг бунёдкорлик ишлари амалга оширилдики, кўз ўнгимизда рўй бераётган бу янгилик ва ўзгаришларга кўникиб қолдик. Юртимизда кечаётган бу каби оламшумул воқеалар айниқса ўзгаларда ҳавас уйғотмоқда. Ўзбекистонга келиб-кетиб юрадиган хорижлик сайёҳлар аввал кўрганлари билан қиёслаб, тарихан қисқа даврда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари кўламидан ҳайратини яшира олмаяптилар, бу юртга, бу муқаддас заминда яшаётган одамларга ҳаваси келишини баралла айтадилар.
This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.