Abstract
Кўз ишемик синдроми (КИС) умумий ёки ички уйқу артериясининг стенози, окклюзияси ҳисобига тўқималар гипоперфузияси ва гипоксияси рўй берганда ривожланувчи касалликдир. КИС ХХ асрнинг ўрталарида алоҳида нозология сифатида кенг ўрганила бошланди. Hedges, Kearnst, Hollenhorst (1963) каби муаллифлар ўз тадқиқотларида илк марта бу ҳақида хабар беришиб, бу ҳолатни «веноз димланишли ретинопатия» деб номлашган. Бир томонлама стеноз ёки ички уйқу артериясида окклюзияси мавжуд 5% беморларда КИС ташҳиси аниқланган. КИС атеросклероз, қонда холестерин миқдорининг ошиши, юрак ишемик касаллиги, артериал гипертензия каби холатлар билан бирга кечади. Хозирги кунда ушбу синдромни даволашга ёндошув фақат консерватив яъни махаллий ишемия ва гипоксияни камайтиришга қаратилган.
This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.