Abstract
Ҳар бир жамиятнинг асл ғояси унинг энг нодир ҳамда ноёб эзгу хислатлари, яъни меҳр-мурувват, сабр-тоқатлилик, андишалик, ор-номуслик, шарму-ҳаёлик, нафосатлилик, ўткир дидлилик, ибо-иффатлилик, бағрикенглик, меҳнатсеварлик, инсонпарварлик ва бошқа маънавий қадриятлар билан узвийлашган ғоялар мужассам бўлган бўлади. Шу асосда, жамиятда муайян ислоҳотлар тизимида ўзаро алоқадорликларни қандайдир бир корррупция асосида вужудга келишига йўл қўймаслигимиз лозим. Бунинг сабаби – давлат ва жамият бошқарувида кучли ижтимоий механизмлар ривожланса, унинг ўзига хос тизим сифатида қонун ва ҳуқуқий-меъёрийлар ишлаб чиқилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Бундан коррупциясиз тизимнинг вужудга келиши учун у, албатта, жамият бошқарувида муайян миллий ғоялардан ташкил топган фалсафий дунёқараш шаклланиши ва ўзига хос шахс дунёқарашига таъсир этувчи тизим ривожланиши зарур. Шу билан бирга, бу жараён коррупция элементларини йўқотиш, халқнинг орзу-интилишларини ўзида ифодалаши лозим.
This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.