АНҒИЗДА ЭКИЛГАН МОШНИНГ ОЗИҚЛАНИШИДА БИОЛОГИК АЗОТНИНГ УЛУШИ
pdf

Keywords

Мош; минерал азот; минерал ўғитлардаги азот; биологик азот; кобальт

How to Cite

Санакулов А.Л., & Халилова Ф.Ш. (2022). АНҒИЗДА ЭКИЛГАН МОШНИНГ ОЗИҚЛАНИШИДА БИОЛОГИК АЗОТНИНГ УЛУШИ. Conferencea, 28–32. Retrieved from https://conferencea.org/index.php/conferences/article/view/1173

Abstract

Мақолада Самарқанд вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида кузги буғдой анғизида такрорий экин сифатида мош етиштиришда молибден ва кобальт микроэлементлари турли усул ва муддатларда қўлланилганда қўшимча ҳосил таъминлаганлиги, азотфиксация ошганлиги ёритилган.Самарқанд вилоятининг молибден ва кобальт билан кам таъминланган суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида кузги буғдойдан бўшаган майдонларда такрорий экин сифатида мош етиштиришда симбиоз азотфиксация ҳисобига 57,12-124,96 кг/га биологик азот тўпланиб, қўлланилган микроўғитлар таъсирида азотфиксация деярли 2 баробар ошиши таъминланган. Бунда азотфиксация коэффициенти 0,67-0,69 га тенглиги аниқланган. Ушбу шароитда мош етиштиришда ҳосил бўлган қуруқ биомассада биологик азотнинг улуши 67-69% ни ташкил этиши аниқланган.

pdf
Creative Commons License

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.