КУЗГИ БУҒДОЙНИНГ ФОТОСИНТЕТИК ФАОЛИЯТИГА ЭКИШ МУДДАТИ ВА БИОЛОГИК ФАОЛ МОДДАЛАРНИНГ ТАЪСИРИ
Keywords:
Кузги буғдой; экиш муддати; биологик фаол моддалар; барг индексиAbstract
Мақолада Самарқанд вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида кузги буғдойнинг Жасмина навини фотосинтетик фаолиятига экиш муддатлари (30.IX, 15.X, 30.X) ва биологик фаол моддалар (Uzgumi, Гумимакс-двойная сила, Эдагум СМ) нинг таъсири ёритилган.Ишда кузги буғдойнинг фотосинтетик фаолиятига экиш муддатлари ва биологик фаол моддалар сезиларли таъсир кўрсатиши аниқланган. Уруғларни 15.X да экиш, экишдан олдин уруғларга биологик фаол моддалар билан ишлов бериш ҳамда ўсимликнинг тупланиш фазасида уларни баргга пуркаш орқали ўсимликда кечадиган физиологик-биокимёвий жараёнлар жадаллашиб, ўсимликнинг тупроқдан ва қўлланилган озиқа моддалардан, қуёш энергиясидан самарали фойдаланиши кучайиб, фотосинтез соф маҳсулдорлиги ортган. Экиш муддатининг 15.X дан четга оғишларида фотосинтез соф маҳсулдорлик камаяди, бошқа препаратларга қараганда Uzgumi препаратининг самарадорлиги юқори бўлиб, ўсимликларнинг маҳсулдорлиги ва ҳосилдорлиги ортишини таъминлаганлиги баён этилган.
Downloads
Published
Issue
Section
License

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.