КУЗГИ БУҒДОЙНИНГ ФОТОСИНТЕТИК ФАОЛИЯТИГА ЭКИШ МУДДАТИ ВА БИОЛОГИК ФАОЛ МОДДАЛАРНИНГ ТАЪСИРИ

Authors

  • Санакулов А.Л. қ.х.ф.д., профессор, СамДУ
  • Хамроқулова Ҳ.Б. мустақил тадқиқотчи, СДВМЧБУ

Keywords:

Кузги буғдой; экиш муддати; биологик фаол моддалар; барг индекси

Abstract

Мақолада Самарқанд вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида кузги буғдойнинг Жасмина навини фотосинтетик фаолиятига экиш муддатлари (30.IX, 15.X, 30.X) ва биологик фаол моддалар (Uzgumi, Гумимакс-двойная сила, Эдагум СМ) нинг таъсири ёритилган.Ишда кузги буғдойнинг фотосинтетик фаолиятига экиш муддатлари ва биологик фаол моддалар сезиларли таъсир кўрсатиши аниқланган. Уруғларни 15.X да экиш, экишдан олдин уруғларга биологик фаол моддалар билан ишлов бериш ҳамда ўсимликнинг тупланиш фазасида уларни баргга пуркаш орқали ўсимликда кечадиган физиологик-биокимёвий жараёнлар жадаллашиб, ўсимликнинг тупроқдан ва қўлланилган озиқа моддалардан, қуёш энергиясидан самарали фойдаланиши кучайиб, фотосинтез соф маҳсулдорлиги ортган. Экиш муддатининг 15.X дан четга оғишларида фотосинтез соф маҳсулдорлик камаяди, бошқа препаратларга қараганда Uzgumi препаратининг самарадорлиги юқори бўлиб, ўсимликларнинг маҳсулдорлиги ва ҳосилдорлиги ортишини таъминлаганлиги баён этилган.

Downloads

Published

2022-08-12

Issue

Section

Articles

How to Cite

КУЗГИ БУҒДОЙНИНГ ФОТОСИНТЕТИК ФАОЛИЯТИГА ЭКИШ МУДДАТИ ВА БИОЛОГИК ФАОЛ МОДДАЛАРНИНГ ТАЪСИРИ. (2022). Conferencea , 33-41. https://conferencea.org/index.php/conferences/article/view/1174