Abstract
Иммун тизимининг туғма ва адаптив иммун жавоблари турли патогенлар таъсирида ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда, ушбу қўзғатувчилар хар хил турларига иммун жавобнинг хусусиятлари тўғрисида маълумотлар жуда кам. Ушбу қўзғатувчиларнинг патогенлик даражаси вирулентлик омиллари ва массивлигига боғлиқ ҳолда иммун жавобини баҳолаш муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли турли бактериал этиологияли йирингли яллиғланиш касалликларида беморлар иммун статусига баҳо бериш, иммун тизимини ҳужайравий ва гуморал кўринишлари парамеирларини аниқлаган ҳолда иммун статусни баҳолаш табақалаштирилган ёндашув муҳим аҳамиятга эга.
This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.