ЗАМОНАВИЙ КЕНГАШ ИНСТИТУТЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ РЕГЛАМЕНТЛАР

Authors

  • Ахмедов Туйчи Адашевич Доцент, Жиззах давлат педагогика университети, Ўзбекистон

Abstract

Ўзбекистон давлатчилигида мавжуд бўлган кенгаш институти билан боғлиқ тартиб-таомиллар асрлар давомида сайқалланиб келган. Айрим сиёсий қадриятлар борки, унинг қиммати ва аҳамияти ҳеч қайси замонда йўқолмаган. Масалан, ёши катта ва юқори тажрибага эга бўлган шахслар билан маслаҳатлашув ёки кенгаш иштирокчилари томонидан билдирилган таклифларни тасдиқлашда кўпчиликнинг хоҳиши. Умуман регламент кенгаш институтининг муҳим қисми. Чунки кенгашларни чақириш, ташкил этиш, муҳокама жараёнини бошқариш, қарор чиқариш ва қабул қилинган қарорлар ижроси устидан назоратни амалга ошириш аниқ белгиланган қоидалар асосида тартибга солинган. Бугунги замонавий кенгашларда мана шу тартиб-қоидаларнинг кўпчилиги сайқалланган ҳолатда яшаяпти. Ҳақиқий демократияни сақлашнинг асосий шарти институтлар эмас, балки одатлардир. Аммо, Токвилнинг фикрига кўра, институтлар ўз навбатида тегишли одатлар ва анъаналарнинг ривожланишига таъсир қилади ва бу воситалардан фойдаланиш демократиянинг зарарли тенденцияларини фалаж қилиши ва эркинликни мустаҳкамлашга ёрдам бериши мумкин1. Кенгаш институти ҳам ўзида бир қатор сиёсий қадриятларнинг яшовчанлигини таъминламоқда. Гап сиёсий жараёнларнинг ёки ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг устувор вазифалари муҳокамаси ҳақида борар экан кенгаш институтининг иши пухта ва пишиқ бўлиши учун регламент ўрнатилиши табиий ҳисобланади.

Downloads

Published

2023-01-31

Issue

Section

Articles

How to Cite

ЗАМОНАВИЙ КЕНГАШ ИНСТИТУТЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ РЕГЛАМЕНТЛАР. (2023). Conferencea , 111-115. https://conferencea.org/index.php/conferences/article/view/1975