ЗАМОНАВИЙ ЖАМИЯТДА ЛИБЕРАЛ-ДЕМОКРАТИК ҒОЯЛАРНИНГ КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИНИНГ НАМОЁН БЎЛИШИ

Authors

  • Шодмонқулова Муборак Махаматқуловна Гулистон давлат университети доценти

Abstract

Жаҳон ҳамжамияти ва алоҳида ҳамжамиятлар ҳаётида бурилиш даврларидан бизга маълумки, бу даврларда уларнинг ҳаётлари танглик ҳолатлари, кескин ижтимоий конфликтларни бошларидан кечирганлар. Танглик вазиятларида инсонлар ўз кучларини иложи борича ишга солганлар, бу тангликларни бартараф қилиш учун инсонларнинг онг ва иродаларини сафарбар қилганлар. Тангликлардан чиқишнинг тарихий тажрибаси шуни кўрсатадики, жамият амалга оширадиган ҳаётий танлов ҳозирги кунидан қаноатланмагани, ўтмишни идеаллаштиргани ва келажакнинг ноаниқлиги билан аниқланади. Ҳозирги вазиятлар оламнинг турли минтақаларида рўй бераётган табиий катастрофалар тарзида дейсизми, ҳарбий ва фуқаровий келишмовчиликлар тарзидами ёки кескин ижтимоий, иқтисодий, сиёсий силкинишлар тарзида дейисми намоён бўлаётган ниҳоятда танг белгиларга тўлиб кетаяпти. Уларни санаб ўтмасак ҳам ҳамма билади. Мустақил мамлакатлар ҳамкорлигидаги мамлакатларнинг ҳеч бири ҳам ана шундай ҳолатлардан ҳоли эмас. Ҳозирги кунларда ноҳуш прогнозлар ва пессимистик башоратлар ҳар қанча кўп бўлмасин, барибир, одамларнинг орзу – умидлари келажакнинг яхши бўлишига қаратилган.

Downloads

Published

2024-03-08

How to Cite

ЗАМОНАВИЙ ЖАМИЯТДА ЛИБЕРАЛ-ДЕМОКРАТИК ҒОЯЛАРНИНГ КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИНИНГ НАМОЁН БЎЛИШИ. (2024). Conferencea , 1-4. https://conferencea.org/index.php/conferences/article/view/3230

Most read articles by the same author(s)