Abstract
Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК) – ўпка ва нафас йўлларида ҳаво оқими тезлигини кескин пасайиши хамда зарарли заррачалар ёки газлар таъсирига нисбатан сурункали яллиғланиш жараёнини фаоллашиши билан кечадиган жараён бўлиб, аҳоли орасида кўп тарқалганлиги ва ўртача умр кўриш давомийлигига жиддий таъсир қилиши хамда авж олиб бориш ҳусусиятига эгалиги билан тиббиётнинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади [1, 2, 9]. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий маълумотларига кўра, дунё аҳолисининг қарийб 600 миллионга яқини ЎСОК билан ҳасталанганлиги аниқланган [3]. Ушбу касаллик ва унинг оқибатлари ҳисобига юзага келган ўлим холати эса йиллар давомида ошиб бориши кузатилмоқда. Ҳозирги кунда ривожланган мамлакатлар аҳолиси орасидаги умумий ўлим холатининг тахминан 40 % ушбу касаллик оқибатида юзага келмоқда
This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.